Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Пауло Дибала фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин.

Tutto Juve нашри тарқатган хабарга кўра мюнхенликлар нархи 80 млн евродан юқори бўлган фақатгина бир нафар футболчи сотиб олишлари мумкин. Бу эса Дибала ёки Лерой Сане ("Манчестер Сити") бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “кекса синьора” 26 ёшли аргентиналик футболчисини сотмоқчи эмаслигини маълум қилган эди.