"Бавария" мухлислари жуда ҳам нохуш хабар!

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоанинг бугунги машғулотида жароҳат олди, деб хабар бермоқда Sky Sports.

Манбага кўра, польшалик футболчи дарвозага зарба беришни машқ қилаётган пайтда сирпаниб кетган ва майдонда узоқ вақт ётиб, кейин машғулотни тарк этган. У машғулот майдонини тиззаларини ушлаган ҳолда оқсоқланиб тарк этди.

Шундан сўнг Левандовски тиббий текширувдан ўтказилган. Унинг натижалари эса кейинроқ маълум бўлади.

Левандовски жорий мавсум “Бавария” сафида жами 36 та ўйинда майдонга тушди ва 44 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!