“Бавария” мухлислари учун ҳушхабар
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Хуан Бернат олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди.

Эслатиб ўтиш лозимки, 24 ёшли испаниялик футболчи жорий йилнинг июль ойида International Champions Cup мусобақаси доираси “Милан”га (0:4) қарши баҳсда жароҳат олган эди.

Берилган маълумотларга қараганда Бернат тез орада жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этишни бошлайди.