“ЖЧ-2026”: Осиё қитъасидан бўлган яна бир жамоа турнирдан чиқиб кетиши мумкин
Эроннинг расмий равишда 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан чиқиб кетишидан сўнг, Ироқ ҳам ушбу турнирда иштирок этмаслик ниятида эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Topskill Sports Uk нашри хабар берди.
Ироқ футбол ассоциацияси (IFA) жамоанинг турнирга хавфсиз сафар қила олиши кафолатланмайди, деб ҳисобламоқда. Аввалроқ, улар 31 март куни плей-оф босқичи доирасида Мексикада бўладиган ўйинни кейинга қолдиришни сўраган, аммо ҳозирда тўлиқ чиқиб кетишни жиддий кўриб чиқмоқда.
Шу билан бирга, Испания, Туркия ва Германия ҳам АҚШни мезбон сифатида танлашни қайта кўриб чиқмоқда. Шу тариқа, 2026 йилги Жаҳон чемпионати тез суръатларда инқирозга юз тутиб бормоқда.
Маълумот учун, мусобақа 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Фикрлар