"Бавария" мухлислари учун нохуш хабар!
Мюнхеннинг “Бавария” клуби дарвозабони Мануэль Нойер Бундеслиганинг янги мавсумидаги дастлабки, “Вердер”га қарши ўйингача тикланишга улгурмайди.
"Süddeutsche Zeitung" нашри маълумотларига кўра, Нойер "Бавария" билан 24 июль куни бошланадиган мавсумолди машғулотлар учун бормайди. Мануэль тикланиш жараёнини давом эттириш учун Мюнхенда қолади.
Манбанинг айтишича, германиялик посбон тикланиш учун яна бир неча ҳафта керак бўлади. Эслатиб ўтамиз, Нойер қишда, чанғи учаётганда оёғини синдириб олганди.
Фикрлар