"Бавария" нидерландиялик ҳимоячига 12 миллион евро маош бермоқчи
"Бавария" "Ювентус" ҳимоячиси Маттейс Де Лигтни сотиб олишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Никола Скира хабар берди.
Манбага кўра, мюнхенликлар нидерландиялик истеъдод соҳиби учун йилига 12 миллион евро маош таклиф қилган. Футболчи ҳам Бундеслигага кўчиб ўтишга қарши эмас.
Шунингдек, "Бавария" ушбу трансфер учун Турин клубига 75 миллион евро ва яна турли бонуслар тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Де Лигт 2019 йилда Германия чемпионлари билан оғзаки келишувга эришган. Аммо номаълум сабабларга кўра, у "Ювентус"га кўчиб ўтишни маъқул кўрганди.
Фикрлар