«Бавария»нинг Вирц трансфери бўйича позицияси эълон қилинди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Европа матбуотида шу кунларда «Ливерпул» ярим ҳимоячиси Флориан Вирц Германияга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Хусусан, футболчига «Бавария» жиддий қизиқяпти, деган маълумотлар пайдо бўлди.

Бироқ инсайдер Кристиан Фалькнинг маълум қилишича, мюнхенликлар бу трансфер бўйича аниқ позицияга эга: «Бавария» ҳозирча Вирцни сотиб олиш вариантни кўриб чиқмаяпти.

Манбаларга кўра, футболчининг трансфер нархи қишки ойнада «Бавария» учун жуда қиммат тушади. Эслатиб ўтамиз, Флориан Вирц 2025 йили «Байер» таркибидан «Ливерпул»га ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!