“Бавария” Олисени қанчага сотмоқчилиги маълум бўлди
"Бавария" Майкл Олисени "Реал"га сотиши мумкин. Бу ҳақда испаниялик Diario Sport нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, мюнхенликлар Франция терма жамоаси аъзоси учун 222 миллион евронадан ортиқ миқдорда тўлов талаб қилмоқда. Агар трансфер амалга ошса, у футбол тарихидаги энг қиммат ўтиш сифатида қайд этилади. 2017 йилда Неймар "Барселона"дан "ПСЖ"га худди шу сумма эвазига ўтган ва ҳозиргача рекорд шу ҳолича қолиб келаётган эди.
Аввалроқ Майкл Олисе ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан "Бавария" билан боғлиқ барча нашрларни ўчириб ташлагани эътиборни тортганди. Бу ҳолат футболчи келажаги борасида турли миш-мишларни янада кучайтирди.
24 ёшли вингернинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.
Якунланган мавсумда Олисе барча мусобақалар доирасида 52 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва жамоадошларига 31 марта голли пас берди.

Фикрлар