"Бавария" ўз сафига "Валенсия" ярим ҳимоячисини қўшиб олмоқчи

Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Валенсия” ярим ҳимоячиси Гонсалу Гуэдешга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Oktario нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манббанинг ёзишича немис гранди жамоанинг анча ёши улғайиб қолган Арьен Роббен ва Франк Рибери каби футболчиларига муносиб ўринбосар қидиришни бошлаб юборган. “Бавария” раҳбариятига эса бу борада Гуэдешнинг номзоди маъқул келмоқда.

Маълумот учун, 21 ёшли португалиялик футболчи асли ҳуқуқий жиҳатдан ПСЖга тегишли, бироқ, у мавсумни ижара асосида “Валенсия” сафида ўтказмоқда. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!