"Бавария" ўз уйида 3 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади

Германия Бундеслигаси 10-туридан ўрин олган "Бавария" - "Лейпциг" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда жамоалар умумий 6 та гол киритган ҳолда, дурангга имзо чекди. 19-дақиқада Нкунку ҳисобни очди. Шундан сўнг, Мусиала ва Мюллер тарози палласини мюнхенликлар томонига оғдирди. 36-дақиқада Клюйверт ҳисобни тенглаштирди. 

Иккинчи таймда Форсберг ва Мюллер томонидан киритилган голлар ўйиннинг янада жозибали ўтишига хизмат қилди. 

Ушбу натижадан сўнг, "Бавария" 23 очко, "Лейпциг" 21 очко тўплаган ҳолда, мос равишда 1- ва 2-ўринларда бормоқда. 

  • 90+2'

    Учрашув якунланди. "Бавария" 3 та гол урган ўйинида дурангга эришди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди, эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 84'

    Мюнхенликларда ҳам ўзгаришлар амалга оширилди: Боатенг ва ўйин қаҳрамони бўлмиш Коман майдонни тарк этиб, Ричардс ҳамда Коста ўйинга қўшилди.

  • 78'

    "Немис машинаси"да яна бир бурчак зарбаси. Бу сафар Гнабрининг узатмаси тўппа-тўғри Гулачининг қўлига бориб тушди.

  • 78'

    "Буқалар"дан навбатдаги ўзгариш: Амаду Хайдара ва Жастин Клюйверт ўрнига Александр Сорлот ҳамда  Вилли Орбан ўйинга қўшилишди.

  • 76'

    Боатенгдан қўпол ўйин. Ҳакам ҳуштак чалди.

  • 75'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Командан учрашувдаги 3-ассист, Мюллердан эса 2-гол! 3-3!!! Ҳақиқий дерби!

  • 73'

    "Лейпциг"дан яна ўзгариш: Марсел Забитцер ва Норди Мукиеле ўрнига майдонга Кевин Кампль ҳамда Дани Ольмо тушди.

  • 70'

    "Бавария" узоқ вақт тўпни назорат қилди. Бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда.

  • 66'

    Амаду Хайдара ўта қўпол ўйин намойиш этди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 66'

    Гнабри бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллади, Гулачи яна ўз ўрнида.

  • 65'

    Фликдан юриш: ўзини босиб ололмаган Сане ўрнига майдонга Гнабри тушди.

  • 64'

    Сане асабийлашмоқда. У ўзини босиб олмаса сариқ карточка олиши мумкин. Меҳмонларда жарима зарбаси.

  • 62'

    Нагелсманндан ўзгариш: яқиндагина гол урган Форсберг ўрнига Юссуф Поулсен майдонга тушди.

  • 55'

    Лерой Сане бурчак зарбасини жамоадошига узатди, ҳужум ноаниқ зарба билан якунланди.

  • 51'

    Норди Мукиеле сариқ карточка билан жазоланди. Қўпол ўйин.

  • 48'

    ГООООООООООООООЛЛЛ!!! Нақадар қизғин кураш! "Лейпциг"дан тайм стартиданоқ жиддий жавоб: Анхелиньонинг пасидан Форсберг унумли фойдаланиб, Нойэрга имконият қолдирмади! 2-3!!!

  • 47'

    "Лейпциг" тўпни назорат қилмоқда. Ҳужум хавфи ортиб бормоқда.

  • 46'

    2-таймга старт берилди. 

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+3'

    Даниэль Зиберт ҳуштаги янгради. 1-тайм ўз ниҳоясига етди.

  • 45'

    1-таймга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Ҳайдара тез тиббий ёрдамдан сўнг ўйинга қайтди. Ҳаммаси жойида.

  • 43'

    Амаду Хайдара жиддий жароҳат олди. Футболчи майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 42'

    "Бавария" тўп назорати ва қисқа пасларда жуда ажойиб ўйин намойиш этмоқда.

  • 40'

    Лайнсмен ўйинни тўхтатди: Нкунку яна ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 36'

    ГОООООООООООООЛЛЛ!!! "Лейпциг"дан тезкор жавоб! Амаду Хайдаранинг узатмасидан сўнг Жастин Клюйверт клуб сафидаги дебют голини уришга муваффақ бўлди! 2-2!!!

  • 34'

    ГОООООООООООЛЛЛ!!! "Бавария" қисқа фурсат ичида ҳисобда олдинга чиқиб олди. Команнинг иккинчи голли пасидан сўнг жамоанинг севимли ўйинчиси Томас Мюллер  дарвозани ишғол қилди! 2-1.

  • 31'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Яқиндагина майдонга тушган Жамал Мусиала Кингсли Команнинг супер узатмасини жарима майдони ташқарисидан туриб, дарвозанинг пастги бурчагига жойлаб қўйди.

  • 30'

    Сане узатган бурчак зарбасини Алаба боши билан дарвозага йўналтирди, бироқ ноаниқ.

  • 29'

    Гулачидан супер сейв!!! Паварнинг юқори бурчакка берган зарбасини венгриялик посбон бартараф этди.

  • 27'

    Сане яна бир бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 26'

    Мезбонлар сафида мажбурий ўзгариш: Мартинес ўрнига жамоа академияси тарбияланувчиси Жамал Мусиала майдонга тушди.

  • 25'

    "Бавария" ярим ҳимоячиси Хави Мартинес жароҳат олди. Футболчи майдонда ётибди.

  • 23'

    Гол муаллифи офсайдда қолиб кетди.

  • 20'

    ГОООООООООООООЛЛЛ!!! Кристофер Нкунку Нойэр дарвозасини ишғол қилди! Бу "Лейпциг" тарихидаги "Альянц Арена"даги илк гол бўлиб тарихга кирди!

  • 17'

    Забитцер ва жамоадошлари позицион ҳужумдан натижа чиқара олмади.

  • 13'

    Нкунку жарима майдони яқинида зарба беришга ҳаракат қилди, Алаба уни блоклади.

  • 12'

    Лерой Сане "Бавария" учун бурчак зарбасини ижро этди, бироқ тўп ҳимоячиларга бориб тушди.

  • 9'

    Мюнхенликлар тўпни назорат қилмоқда. Прессинг ўта юқори.

  • 6'

    "Бавария"нинг илк бурчак зарбасини Лерой Сане зарбаси билан якунланди, Гулачи вазиятни хотиржам бартараф этди.

  • 3'

    Забитцердан супер зарбаааа!!! Тўп дарвоза устунига тегди!

  • 2'

    Жастин Клюйверт рақиб жарима майдончаси олдида хавфли вазият юзага келтириб, бурчак зарбаси ишлаб олди. Анхелиньо эса ундан наф чиқара олмади.

  • 1'

    Марказий учрашувга старт берилди.

  • 0'

    Ассалому алейкум, қадрли футбол ихлосмандлари. Германия Бундеслигаси 10-туридан ўрин олган марказий "Бавария" - "Лейпциг" учрашувини сиз билан матнли тарзда кузатиб борамиз. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!