"Бавария" ўз уйида қийин ғалабага эришди, Левандовски гол урди!

Германия Бундеслигаси 16-туридан ўрин олган "Бавария" - "Фрайбург" баҳси ўз ниҳоясига етди. Унда мюнхенликлар 2:1 ҳисобидаги қийин ғалабага эришди. 7-дақиқада Роберт Левандовски тезкор голи билан ҳисобни очиб берган бўлса, 62-дақиқада захирадан майдонга тушган Петерсон ҳисобни тенглаштирди. 75-дақиқада Саненинг пасидан сўнг Мюллер жамоасига ғалаба олиб келган голни урди ва ўйин қаҳрамонига айланиб олди.

Шу тариқа, ғалабага эришган "Бавария" очколари сонини 36 тага етказиб олди ва 1-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди. 2-ўриндаги "Лейпциг"да эса очколар сони 32 та.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди! "Бавария" ўз уйида қийин ғалабага эришди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат.

  • 90+5'

    "Фрайбург" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ ноаниқ.

  • 90+2'

    Ух қандай вазият! Хофлерда гол уриш учун ажойиб вазият юзага келганди, бироқ зарбага бироз аниқлик етишмади!!!

  • 90+1'

    Қўпол подкати учун Шупо-Мотинг сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    "Бавария" бурчак тўпи тепади.

  • 89'

    Лерой Сане жарима майдони ичида 3 ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ҳамда зарба берди, бироқ шу зарбагагина куч етишмади!!!

  • 87'

    "Бавария" сафида 2 ўзгариш амалга оширилди: Мюллер ва Горецка ўрнига Шупо-Мотинг ҳамда Мартинез ўйинга қўшилди.

  • 86'

    "Фрайбург" ҳимоячилари яхши ўйнаяпти. "Бавария"нинг ҳужумлари бесамар кетмоқда.

  • 84'

    "Бавария" тўпни ўйинга киритиб беради. Бурчакда Толиссо.

  • 83'

    Тўп назорати: 62-38! "Бавария" яққол устунликда.

  • 81'

    Ҳимоячиларнинг фаоллигидан сўнг яна бир бор тўп бурчакдан ўйинга киритиб берилади. Бу сафар Толиссо.

  • 80'

    "Бавария" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 79'

    Роберт Левандовски зарба позициясидан туриб ажойиб зарба беришга муваффақ бўлди, бироқ дарвозабон уни қайтарди!

  • 76'

    "Бавария" сафида 2 ўзгариш амалга оширилди: Киммих ўрнига Толиссо, Коман ўрнига эса Мусиала ўйинга қўшилди.

  • 74'

    ГООООООООООООООЛЛЛ!!! "Бавария" ҳисобда олдинга чиқиб олди! Саненинг жарима майдони ичида узатган тўпини Мюллерга дарвозага жойлаб қўйди! 2-1!

  • 70'

    Киммих голли вазият юзага келтирди, бироқ ҳимоячилар фаол ўйнади!

  • 67'

    Кингсли Команнинг жарима майдони ичига узатган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 65'

    "Бавария" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 63'

    ГОООООООООООООЛЛЛ!!! Захирадан ўйинга қўшилган Петерсон илк зарбаси билан дарвозани ишғол қилди ва ҳисобни тенглаштирди! 1-1!

  • 62'

    "Фрайбург" сафида 3 ўзгариш амалга оширилди: Кублер, Шаллаи ва Демирович ўрнига Темпельманн, Холер ҳамда Петерсон ўйинга қўшилди.

  • 61'

    Бурчак тўпини бу сафар "Фрайбург" амалга оширади.

  • 61'

    Навбатдаги бурчак зарбаси. "Бавария" уни ижро этади.

  • 60'

    Левандовски дарвозага ўта чиройли зарба берди! Бироқ унинг узатмаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди!

  • 59'

    Киммих бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 58'

    Саненинг узатмасини ҳимоячилар ташқарига чиқариб юборди. Бурчак тўпи.

  • 55'

    Амир Абраши ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига Яник Хабере майдонга тушди.

  • 53'

    1-бўлим бошида мажбурий ўзгариш сабаб майдонга тушган Амир Абраши майдонда тиббий ёрдам олмоқда. У яна захира ўриндиғига қайтади шекилли.

  • 51'

    Киммихнинг қанотдан жарима майдони ичига узатган тўпини ҳимоячилар бир амаллаб узоқлаштирди.

  • 49'

    Томас Мюллер жарима майдони ичига ёриб кирди, бироқ ҳимоячилар томонидан тезда тўхтатилди.

  • 47'

    "Фрайбург" аъзоси Роланд Шаллаи қизишиб кетди ва сариқ карточка олди.

  • 46'

    2-бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+3'

    1-бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45+2'

    Горецка бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. Муваффақиятсиз.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Умумий зарбалар: 12-3!

  • 43'

    Кингсли Коман жарима майдони ичига ёриб кирди, бироқ Санега пас беришни эплай олмади.

  • 41'

    Кристиан Гюнтерьнинг зарбаси Нойер дарвозаси устидан ўтиб кетди.

  • 38'

    Паварнинг узатмаси аниқ чиқмади. Тўп "Фрайбург"да.

  • 36'

    Левандовскининг уринишидан сўнг тўп яна бурчакка чиқди. Киммих уни яна бир бор ўйинга киритиб беради.

  • 35'

    Бурчак тўпи. Жошуа Киммих уни ижро этади.

  • 34'

    Леон Горецка жарима майдони ичига тўпни ҳаволатиб етказиб берди, бироқ ҳимоячилардан бири тўпни боши билан узоқлаштирди.

  • 33'

    Боатенгнинг узатмаси анча кучли чиқди. Левандовски уни эгаллай олмади.

  • 31'

    Саненинг ажойиб зарбаси дарвозанинг чап устуни ёнгинасидан ўтиб кетди! 

  • 29'

    Гнабри заҳирага олинди. Ханс Дитер-Флик унинг ўрнига Лерой Санени майдонга ташлади.

  • 28'

    Серж Гнабри майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Унинг жароҳати жиддийлиги боис, катта эҳтимол билан ўйинни давом эттира олмайди.

  • 27'

    "Бавария" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 25'

    Гнабрининг деярли голга айланган пасини дарвозабон қайтарди! Ажойиб

  • 23'

    "Бавария" футболчилари бир-бирига аниқ узатмаларни амалга оширган ҳолда ўйинни назорат қилишмоқда.

  • 20'

    Лукас Кублернинг паси бутун майдон бўйлаб кесиб ўтди, бироқ унга эга чиқувчи футболчи топилмади.

  • 16'

    Гнабрида ажойиб вазият юзага келди. Бироқ унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди!

  • 14'

    "Фрайбург" аъзоси Лукас Кублерда ажойиб вазият юзага келган эди, бироқ Нойер тўпга чиқиб келишда адашмади.

  • 12'

    Кингсли Команнинг жарима майдони ичига узатган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 10'

    Команнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси блокланди, тўп рақибларда.

  • 9'

    Николас Хефлер сариқ карточка олди.

  • 7'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Мюллернинг ажойиб пасидан сўнг Левандовски тўпни дарвозага жойлаб қўйди! 1-0!

  • 6'

    "Фрайбург"да илк дақиқаларданоқ мажбурий ўзгариш: Баптист Сантамария ўрнига Амир Абраши ўйинга қўшилди.

  • 5'

    Томас Мюллер жарима майдони ичига идеал узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар ҳужумчиларга зарба учун имконият қолдирмади.

  • 4'

    "Фрайбург" футболчиси Баптист Сантамария майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Илк дақиқалардан жароҳат шекилли...

  • 3'

    Ҳакам бурчакни кўрсатди. "Бавария" бурчак тўпи тепади.

  • 2'

    Гнабри рақиб ҳимоячиси билан тўқнашиб кетди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушишмоқда. Ўйин старт олиш арафасида.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бундеслига 16-туридан ўрин олган "Бавария" - "Фрайбург" баҳси бошланиш арафасида. Сайтимиз уни сизга матнли кўринишда тақдим этади. Матли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!