"Бавария" президенти: Ковачнинг истеъфоси ҳақидаги хабарлар мутлақо асоссиз

  • 17 мая, 2019, 18:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мюнхеннинг "Бавария" клуби президенти Карл-Хайнц Руменигге раҳбарият жамоа бош мураббийи Нико Ковачни истеъфога чиқариши ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб ўтди.

Tecno

“Ковачни истеъфога чиқариш ҳақида қарор йўқ. Бу маълумот мутлақо асоссисиз”, - дейди президент.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Бавария” мавсумда “олтин дубль” қайд этган тақдирда ҳам хорватиялик мутахассис ўз лавозимидан озод этилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию