"Бавария" президенти Левандовски борасидаги миш-мишларга жавоб берди

  • 17 март, 2022, 14:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
CHERY AUTO

"Бавария" президенти Герберт Хайнер журналистлар билан суҳбатда жамоа етакчилари билан тузилган шартнома ҳолатлари ҳақида гапириб ўтди.

Tecno

Хайнернинг таъкидлашича, "Бавария" ҳеч қачон матбуотдаги миш-мишлар ёки гап-сўзларга эътибор қаратмаган. Унинг сўзларига кўра, Левандовски “Бавария” учун жуда қадрли, бу Нойер ва Мюллерга ҳам тегишли.

Гербертнинг қўшимча қилишича, Мюнхен клуби ўз футболчилари билан музокараларни хотиржам тарзда олиб бормоқда, чунки ҳали етарлича вақт бор.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Роберт Левандовски мавсум якунлангач жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалган эди. Польшалик тўпурарнинг хизматларига эса ПСЖ ва "Реал" қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!