Мюнхеннинг "Бавария" клуби президенти Ули Хёнесс "Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзилнинг шаънига бироз салбий гапларни гапирди.

“Мен Ўзилни кўпдан буён кузатаман. У маркетингнинг ажойиб маҳсулоти. Месутнинг имижи унинг аслидан кўра машҳурроқ. Унинг “Арсенал” сардори эканлиги эса ҳақиқий мўжиза”, - дейди Хёнесс.

Эслатиб ўтамиз, Месут Ўзил Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоган билан бирга суратга тушгани учун жиддий танқидларга учраган эди. Кейинчалик футболчи бунинг ортидан Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)