"Бавария" қишда яна "ов"ни бошлайди

"Бавария" яна Жоау Палиньяни сотиб олишга уриниб кўради. 

Маълумот учун, Мюнхен гранди ёзги трансфер ойнасида "Фулхэм" ярим ҳимоячисини трансфер қилишга яқин келганди, аммо британияликлар унинг ўрнига футболчи топишга улгурмаганлиги боис ушбу ўтиш амалга ошмади. 

"Бавария" қишда яна "ов"ни бошламоқчи. Хусусан, футболчининг ўзи ҳам Мюнхендан Лондонга қайтаётган чоғи "Бавария" раҳбариятига қишда немис гранди сафига қўчиб ўтишини айтган. 

Райан Гравенберх "Ливерпуль"га, Бенжамин Павар "Интер"га ўтганидан сўнг "Бавария"да ушбу келишувни амалга ошириш учун 70 миллион евро бор", - деб ёзди Фалк. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!