"Бавария" қишки трансферлар даврида "Шахтёр"дан 19 ёшли бразилияликни 50 млн еврога харид қилиши мумкин

Украинанинг "Шахтёр" клуби ярим ҳимоячиси Тете фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра немис гранди аллақачон 19 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери масаласида “кончилар”га расмий таклиф юборган. Айтиш лозимки, “Шахтёр” Тетени қишки трансферлар даврида сотишга тайёр ва уни 50 млн еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Тете жорий мавсум “Шахтёр” сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!