“Бавария” раҳбарияти Анчелоттининг ўрнига Клоппни олиб келмоқчи

Мюнхеннинг “Бавария” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийини алмаштириш борасида бош қотирмоқда. Бу ҳақда Sunday People нашри хабар тарқатди.

Юқоридаги нашрнинг ёзишича, мюнхенликлар жамоанинг италиялик бош мураббийи Карло Анчелоттининг ҳизматларидан қониқиш ҳосил қилишмаяпти ва унинг ўрнига муносиб номзод ҳам топишга улгуришди. Аниқроғи, улар айни дамда “Ливерпуль” клубини бошқараётган германиялик мутахассис – Юрген Клоппни “Бавария”га олиб келишни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария”ни ёзда Хосеп Гвардиола тарк этганидан сўнг, жамоани Карло Анчелотти қабул қилиб олган эди. Айтиш керакки, “Бавария” айни дамда Бундеслигада “РБ Лейпциг” жамоасидан 3 очко кам жамғариб, 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!