"Бавария" "Реал" ярим ҳимоячисини нишонга олди
"Бавария" ўз таркибига "Реал" футболчисини қўшиб олмоқчи.
"Fichajes" нашри маълумотларига кўра, мюнхенликлар Эдуардо Камавинга трансферини амалга оширишга ҳаракат қиляпти. Қайд этилишича, франциялик ярим ҳимоячи бўйича дастлабки таклифга рад жавоби қайтарилган.
"Қизиллар"дан ташқари Камавинга хизматига "Челси" ҳамда "Арсенал"дан ҳам қизиқиш бор. Аммо мадридликлар уни сотиш ҳақида ўйламаяпти.
20 ёшли Эдуардо жорий мавсум "қаймоқранглилар" либосида 29 учрашувда майдонга тушди. Унинг трансфери 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар