"Бавария" Римда "Лацио"ни тор-мор келтирди!
Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Лацио" - "Бавария" ўйини ўз ниҳоясига етди. Учрашув мюнхенликларнинг 1:4 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.
Биринчи бўлимни 0:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган Флик шогирдлари 2-тайм бошида рақибнинг автоголи туфайли ҳисобдаги фарқни 4 тага етказиб қўйди. 49-дақиқада эса Хоакин Корреа жарима майдончаси ичидаги палапартишликдан унумли фойдаланган ҳолда Нойер дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни қисқартирди. "Бавария"нинг голларига Роберт Левандовски, Лерой Сане, Жамал Мусиала ҳамда Франциско Ачерби (автогол) муаллифлик қилишди.
Шу тариқа, меҳмондаги ўйинни ўз фойдасига ҳал қилган "Бавария" Мюнхендаги баҳсга енгил тарзда етиб борадиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 17-март куни ўтказилади.
- 90+5'
Учрашув якунланди! "Бавария" кейинги босқич учун жиддий қадам ташлади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+'
Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 90'
"Бавария"да навбатдаги ўзгариш: Лерой Сане ўрнига Буна Сарр ўйинни давом эттиради.
- 90'
"Бавария"да ўзгариш: Мусиала ўрнига Шупо-Мотинг ўйинга қўшилди.
- 88'
"Бавария" кўплаб пасларни амалга оширмоқда. Ўйин назорати юқори.
- 84'
Альфонсо Дэвис тўпни кераксиз пайтда йўқотди.
- 83'
"Лацио" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 81'
Навбатдаги ўзгариш: Луис Альберто ўрнига Жан Даниель Акпа-Акпро ўйинга қўшилди.
- 81'
"Лацио"да ўзгариш: Сергей Милинкович-Савич ўрнига Даниель Катальди ўйинга қўшилди.
- 80'
Роберт Левандовски жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва зарба берди, дарвозабон вазиятни бартараф этди.
- 78'
Бурчак тўпидан "бургутлар" унумли фойдалана олмади.
- 77'
Хоакин Корреа жамоаси учун бурчак зарбаси ишлаб берди.
- 75'
"Бавария"да ўзгариш: Кингсли Коман ўрнига Лукас Эрнандес ўйинни давом эттиради.
- 74'
Навбатдаги қўполлик. Сариқ карточкалар сони кўпайиб кетди. Коман бу сафар огоҳлантирилди.
- 72'
Яккама-якка кураш туфайли Киммих сариқ карточка билан огоғлантирилди.
- 71'
Бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келмади.
- 70'
Сане жарима зарбасини ижро этди, бироқ тўп жонли деворга тегиб қайтди.
- 69'
Гонсало Эскаланте яққол қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 69'
"Лацио" бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келтира олмади.
- 68'
Лаццарри рейд уюштириб тўпни жарима майдони ичига етказди, якунда эса бурчак зарбаси.
- 66'
Давид Алаба жарима зарбасини ижро этди, бироқ туп дарвозадан бирозгина юқорилаб кетди.
- 65'
"Лацио" аъзоси Адам Марушич жарима майдончаси чизиғи устида Команни йиқитди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 63'
Ажойиб зарба ва ажойиб сейв. Нойерга браво!
- 62'
"Бавария"да ўзгариш: Леон Горецка ўрнига Хави Мартинез ўйинга қўшилди.
- 60'
Яхши ҳужумни Лулич ёмон зарбаси билан якунлаб қўйди.
- 59'
Тўп учун майдонда жиддий кураш кечмоқда.
- 57'
Ҳужумда фол. Тўпга етиб боролмаслигини сезган Хоакин Корреа Боатенгнинг оёғига ташланди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.
- 56'
Чиро Иммобиле ва Боатенг тўп учун курашди, якунда бурчак зарбаси.
- 55'
"Бавария" жарима майдони ташқарисида позицион ҳужум ташкил этмоқда.
- 54'
"Лацио"да навбатдаги ўзгариш: Лукас Лейва ўрнига Гонсало Эскаланте ўйинга қўшилди.
- 54'
"Лацио"да ўзгариш: Патрик Габаррон ўрнига Уес Худт ўйинга кўшилди.
- 53'
Луис Альбертонинг зарбасини Нойер ажойиб сейви билан бартараф этди.
- 52'
Горецка тўпни жарима майдончаси ичига етказди, бироқ дарвозабон Рейна ва Грунич Санега гол уришга йўл қўймади.
- 50'
Лукас Лейва қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 49'
ГООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Лацио"дан жавоб! Корреа Нойер дарвозасини ишғол қилди! 1-4!
- 47'
ГООООООЛЛЛ!!! Бу сафар автогол. "Бавария" "Лацио"ни хўрлаб ташлади! Ачерби автогол муаллифи.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди!
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+2'
Биринчи бўли якунланди. "Бавария" мутлақ устун. Танаффус.
- 45+1'
Лерой Сане "Лацио" футболчиларини ёш болалардай алдаб ўтди ва узатма берди, Киммих дарвозага зарба берди, Рейна уни қайтарди.
- 45+'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 44'
"Лацио" бурчакдан тўпни ўйинга киритди, бироқ хавфли вазият юзага келмади.
- 43'
"Лацио"нинг ҳужумида бурчак ўткирлашиб кетди. Нойер зарбани қайтарди ва бурчак тўпига сабаб бўлди.
- 42'
ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Команнинг зарбасини Рейна қайтарди, қайтган тўпни Лерой Сане дарвозага михлаб қўйди! 0-3!
- 41'
"Лацио" ҳужум ташкил этишда кечикмоқда.
- 40'
"Лацио" бурчак тўпидан хавфли вазият юзага келтира олмади. Ҳимоячилар ишончли ўйнади.
- 40'
Ўнг қанотдан бошланган ҳужум марказда давом этди ва сўнгги зарбани Иммобиле берди! ТЎп Алабага тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи.
- 39'
Сане жарима майдончаси ташқарисидан тўпни узатиб бермоқчи бўлди, бироқ узатма зарбага айланиб кетиб, тўппа-тўғри Рейнанинг қўлига бориб тушди.
- 37'
Чиро Иммобиле офсайдда қолиб кетди. Гол кўришимиз мумкин эди.
- 36'
"Лацио"нинг ўйинини мужассам этган зарба. Тўп дарвозадан жуда юқорига учиб кетди.
- 35'
Мусиала тўпни Левандовскига етказди, Робертнинг зарбасини эса Пепе Рейна оёқлари билан қайтарди!
- 34'
"Лацио" футболчилари битта пас билан ҳаммани олдинга ташлади, бироқ Нойер доимгидек тўпга чиқиб келди.
- 32'
Альфонсо Дэвис жарима майдончаси ичига тўпни етказди, Левандовски тўпни палапартиш вазиятда йўқотди. Қарши ҳужум кўрамиз.
- 31'
Матео Мусаккио ўрнига Сенад Лулич ўйинга қўшилди. Индзаги нега бу ишни қилгани маълум эмас.
- 29'
Қанотда бошланган ҳужум бошланмасидан якунланди: офсайд!
- 28'
Луис Альберто сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Сабаб агрессив ўйин ва муомала.
- 27'
Жером Боатенг Чиро Иммобилени туртиб юборди ва итальян йиқилиб тушди. Ҳакам фол қайд этди.
- 26'
Левандовски майдон марказида йиқилиб тушди, ҳакам фол йўқлигини таъкидлади.
- 26'
Милинкович-Савичнинг зарбасини Нойер қайтарди!
- 24'
ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Горецканинг пасидан сўнг жарима майдони ташқарисидан туриб Жамал Мусиала дарвозанинг пастги чап бурчагини ишғол қилди! 0-2! Футболчи 3 кундан кейин 18 га киради!
- 22'
Луис Альберто жарима майдони ичидан туриб Нойер дарвозасига зарба берди, яқин бурчагини яхши ёпиб турган Мануель уни қайтарди.
- 21'
"Бавария" темпни бироз туширди. Ўз майдонида тўпни бир-бирларига оширишмоқда.
- 19'
Римликлар узоқ вақт уюштирган ҳужум Савичнинг қанотдаги ноаниқ ўйини сабаб тугаб қолди.
- 18'
Боатенг ҳамда "Лацио" ҳужумчиси "Бавария" жарима майдончаси ичида тўқнашиб кетишди! Бироқ ҳакам пенальти йўқ деб топди.
- 17'
Сане чиройли ўйнади, бироқ финтсимон зарба дарвозадан жой олмади.
- 16'
"Лацио" аъзоси Лаццарри жарима майдончаси ичига тўпни оширди, Зюле уни узоқлаштирди.
- 15'
Сане бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилар фаол.
- 14'
Киммих жарима майдончаси ичида тўпни шеригига етказмоқчи эди, бироқ бурчак тўпи ишланди.
- 14'
Иммобиле офсайдда қолиб кетди.
- 12'
Левандовски жарима майдончаси ичига тўпни ҳаволатиб етказиб берди, ҳимоячи уни боши билан узоқлаштирди.
- 11'
"Бавария" футболчилари майдон марказидан бошлаб позицион ҳужум уюштиришни бошлашди. Ақлли тактика.
- 9'
ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Роберт Левандовски ҳимоячининг хатосидан унумли фойдаланган ҳолда дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани ишғол қилди! Класс! 0-1!
- 7'
Киммих амалга оширган бурчак тўпини ҳимоячилар узоқлаштиришди. Позицион ҳужум давом этади.
- 7'
Зюле жарима майдончаси ичига ажойиб тарзда ёриб кирди ва Левандовскига тўпни етказди! Ҳимоячи чаққонлик қилиб тўпни ташқарига чиқариб юборди.
- 6'
Сергей Милинкович-Савич Альфонсо Дэвисга нисбатан кераксиз жойда ўйин қоидасини бузди. Ҳакам хуштагини чалди.
- 4'
"Бавария" футболчилари бир-бирига аниқ ва чиройли тарзда тўпни етказиб бера олишмоқда. Ўйин ҳозирча уларнинг назорати остида.
- 1'
Илк дақиқаданоқ бурчак тўпига эга чиққан "Бавария" ундан унумли фойдалана олмади.
- 1'
Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Европа Чемпионлар Лигаси мадҳияси янгради.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! "Лацио" - "Бавария" баҳси старт олиш арафасида. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боринг. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
Фикрлар