"Бавария" Римга мағлубият кайфияти билан йўл оладиган бўлди!
Бундеслига 22-туридан ўрин олган "Айнтрахт" - "Бавария" учрашуви якунланди. Ўйин франкфуртликларнинг 2:1 ҳисобидаги сенсацион ғалабаси билан якунланди.
1-бўлимдаги Камада ва Амин Юнус урган голларга 2-таймда Левандовски ўз голи билан жавоб берди ҳамда шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади. Шу тариқа, ЕЧЛ ўйини олдидан мағлубиятга учраган Флик шогирдлари Италияга мағлубият кайфияти билан борадиган бўлди. Айни дамда уларда очколар сони 49 та бўлиб, турнир жадвалини бошқариб боришмоқда. "Айнтрахт" эса ушбу ғалабаси билан очколари сонини 42 тага етказиб олган ҳолда энг яқин таъқибчисидан 6 очко илгарилаб кетди.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Римда ЕЧЛ доирасида "Бавария" "Лацио" меҳмони бўлади.
- 90+4'
Учрашув якунланди! "Бавария" ЕЧЛ ўйини олдидан мағлубиятга учради. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+3'
"Айнтрахт"да сўнгги ўзгариш: Камада ўрнига Цубер ўйинга қўшилди.
- 90+2'
"Айнтрахт" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 90+1'
"Айнтрахт" аъзоси Эван Нъдика қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 90+'
Ўйинга тўхталишлар учун 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 90'
Ўзгариш: Лерой Сане ўрнига Хави Мартинес ўйинга қўшилди.
- 88'
Сане тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди, бироқ ҳимоячилардан бири тўпни боши билан узоқлаштирди.
- 84'
"Айнтрахт" аъзоси Рагнар Ахе ўта қўпол ўйнади. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
- 83'
"Бавария" сафида 2 ўзгариш амалга оширилди. Лукас Эрнандес ҳамда Кингсли Коман майдонни тарк этиб, ўрнига Шупо-Мотинг ва Жамал Мусиала ўйинга қўшилди.
- 82'
"Бавария" бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келтира олмади. Ҳимоячилар яхши ўйнади.
- 82'
Йўқ! Пенальти белгиланмайди! Барчаси жойида
- 80'
Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилади. Пенальти йўқ бўлиши ҳам мумкин.
- 79'
Пенальти! "Бавария" дарвозасига пенальти белгиланди!
- 77'
"Бавария" бурчакдан тўпни тезкорлик билан ўйинга киритиб беради.
- 75'
Левандовски офсайдда қолиб кетди.
- 74'
"Айнтрахт"да ўзгариш: Амин Юнес ўрнига Аймен Баркок ўйинга қўшилди.
- 71'
Сане яхши ўйнаяпти. Жарима майдончаси атрофида у фаол.
- 69'
"Айнтрахт"да ўзгариш: Роде ўрнига Ильзанкер ўйинга қўшилди.
- 68'
Йович ўйинни давом эттира олмайди, унинг ўрнига Рагнар Ахе ўйинга қўшилди.
- 66'
Лука Йович майдонда тиббий ёрдам олмоқда. У ўйинни давом эттира олмаслиги мумкин.
- 64'
Саненинг зарбаси дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди!!!
- 63'
Левандовски дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, бироқ зарба бера олмади.
- 62'
Бурчак тўпи. Киммих уни ижро этади.
- 61'
"Бавария" бош мураббийи Ханс Дитер-Флик ҳакам билан тортишиб кетгани боис сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 57'
Киммих тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди, зарбага аниқлик етишмади. Тўпни "Айнтрахт" дарвозабони ўйинга киритади.
- 56'
Себастьян Роде қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 55'
Филип Костич тўпни йўқотди. Ҳимоячилар фаол ўйнади.
- 53'
ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Бавария" ҳисобдаги фарқни қисқартирди! Саненинг ажойиб узатмасидан сўнг вазиятни яхши англаган Левандовски дарвозани ишғол қилди! 2-1!
- 51'
Киммих тўп олдида. Бурчак тўпи ижро этилади.
- 51'
Альфонсо Дэвис тўпни жарима майдончаси ичига етказди, ҳимоячилар уни чиқариб юборди. "Бавария" бурчак тўпи тепади.
- 49'
"Бавария" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди!
- 48'
Кингсли Коман жарима майдончаси ичидаги Санега тўпни ҳаволатиб етказиб берди, бироқ унинг бош билан берган зарбаси анча кучли чиқди.
- 47'
Хинтереггер тактик фол намойиш этди, ҳакам бу учун сариқ карточка ҳам кўрсатиши мумкин эди, бироқ ундай бўлмади.
- 46'
"Бавария" бўлимни ўзгариш билан бошлаб олди: Марк Рока ўрнига Леон Горецка ўйинни кучайтириш учун майдонга тушди.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди.
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+6'
Танаффус!
- 45+5'
Саненинг зарбасидан кейин тўпни ҳимоячилар қайтарди.
- 45+4'
Даичи Камаданинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини ҳам Нойер ушлаб олди.
- 45+2'
Лука Йовичнинг уринишидан кейин Нойер дарвозасини голдан қутқариб қолди.
- 45'
Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Шупо-Мотинг чиройли услубда зарба берди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 42'
Тайм сўнгини ҳар икки жамоа вакиллари ҳужумда ўтказмоқда. Ҳисоб ўзгариши мумкин.
- 40'
Кингсли Команнинг зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди.
- 37'
Шупо-Мотингнинг уриниши бартараф этилди.
- 34'
Команнинг зарбаси рекошет натижасида хавфли тус олди. Дарвозабон ўз ўрнида.
- 31'
ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Мезбонлар ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!
Ўнг қанотдан ёриб кирган Аним Юнес супер зарбаси билан дарвозанинг юқори бурчагини ишғол этди.
- 30'
Бурчакдан оширилган тўпни ҳимоячилар узоқлаштирди.
- 28'
Киммихнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди.
- 25'
Левандовски ҳужумда қоида бузиб, жамоаси ҳужуми тўхтаб қолишига сабабчи бўлди.
- 23'
Флик шогирдлари ўз ўйинини тўпишга интилмоқда. Улар аввало, тўп назоратини қайтаришга уриняпти.
- 21'
Филип Костичнинг узатмаси ноаниқ чиқди.
- 19'
Франкфуртликлар майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.
- 17'
Туренинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. Мезбонлар рақибни шокка тушириб қўйди.
- 15'
Нойернинг олдинга чиқиб кетганини пайқаган Амин Юнес узоқ масофадан кучли зарба йўллади. Тўп бироз мўлжалга бормади.
- 14'
Юнес жарима майдони марказига узатма амалга оширди. "Бавария" футболчилари катта қийинчилик билан хавфни бартараф этди.
- 12'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Айнтрахт" ҳисобни очди!
Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни Даичи Камада дарвозага тўғирлаб юборди.
- 9'
Бунақаси камдан-кам бўлади: ён ҳакам алмаштирилди.
- 6'
Қизиқарли ҳолат: ён ҳакамга тиббий ёрдам керак.
- 4'
Амин Юнес қулай имкониятдан фойдалана олмади. Ҳимоячилар унга ҳалал беришни уддалади.
- 2'
Илк уриниш меҳмонларда: Саненинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 1'
Ўйин бошланди!
Фикрлар