Ads

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячи Арьен Роббен ва ҳимоячи Рафиньялар билан амалдаги шартномаларни узайтирди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича немис гранди яқин кунлар ичида юқорида номлари тилга олинган ҳар иккала футболчи билан ҳам 2019 йилнинг ёзига қадар тузилган шартномани имзолайди.

Маълумот учун, 34 ёшли Роббен "Бавария" сафида 2009 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ушбу вақт мобайнида 290та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 138та гол ҳамда 99та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

32-ёшли Рафинья эса мюнхенликлар сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ушбу вақт ичида 239та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 27та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.