"Бавария" сафарда қийин ғалабани қўлга киритди. Левандовски гол уришда давом этмоқда

Германия Бундеслигаси 9-туридан ўрин олган "Штутгарт" - "Бавария" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, 20-дақиқада ҳисобни очган майдон эгалари ўйин якунига қадар 3 та гол қабул қилиб олди. Мюнхениклар сафида Кингсли Коман, Роберт Левандовски ҳамда Дуглас Коста рақиб дарвозасини ишғол этди.

Ушбу ғалабадан кейин "Бавария" 22 очко билан онлайн турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолган бўлса, 11 очко тўплаган "Штутгарт" 8-ўринда жойлашган.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Мезбонлар фаоллик кўрсатишда давом этяпти.

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 88'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Бавария" ўйин тақдирини ҳал қилди!

    Дуглас Коста қанотда тўпни қабул қилиб, марказга юрди ва аниқ зарбаси билан клубининг 3-голини киритди.

  • 86'

    Калажичнинг зарбасини Нойер қайтарди.

  • 85'

    Вальдемар Антоннинг яқин масофадан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 83'

    Корентин Толиссо жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Хави Мартинес тўлдирди.

  • 81'

    Кулибали дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ Нойер ўз жойини ташлаб чиқиб, тўпни узоқлаштирди.

  • 78'

    Ҳужумда қоида бузган Левандовски ҳакамга жиддий эътироз билдирди. Бироқ ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 76'

    Жарима майдони ташқарисидан мезбонлар вакили ноаниқ зарба берди.

  • 75'

    "Бавария" ҳимояда ишончли ҳаракат қиляпти.

  • 72'

    Яқин масофадан берилган зарба Зюленинг қўлига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди. Ҳакам қўл табиий ҳолатда деб топди.

  • 71'

    "Штутгарт" катта иштиёқ билан ҳужумга ўтяпти.

  • 69'

    Фликдан юриш: Лерой Сане, Куасси ва Дуглас Коста Серж Гнабри, Жером Боатенг ҳамда Кингсли Коман ўрнига майдонга тушди.

  • 68'

    Мезбонлар вакили офсайдда қолиб кетди.

  • 65'

    "Штутгарт" футболчилари тўпни назорат қилмоқда. Бироқ жарима майдонига кириш имкони топимаяпти.

  • 62'

    Левандовски қўли билан рақибнинг юзига зарба бериб юборди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 60'

    Мюллер тўпни ўзига бўйсундира олмади. Томас яхши имкониятни бой берди.

  • 59'

    Никлас Зюле Люка Эрнандес ўрнига майдонга тушди.

  • 57'

    Қарши ҳужумга қочаётган рақибини Мюллер қоида бузиш эвазига тўхтатди.

  • 55'

    Команнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқоик етишмади.

  • 54'

    Тўп назорати майдон эгаларида.

  • 52'

    Люка Эрнандес катта тезликдан ўзини тўхтата олмай, қалтис йиқилиб тушди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 50'

    Майдон эгалари ўйинга фаоллик қўшяпти.

  • 48'

    Левандовски иккинчи қаватдаги курашда қоида бузди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Левандовски жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

    Узоқ масофадан "пушка" зарбасини йўллаган Роберт мавсумдаги 12-голини киритди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Гнабрининг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб, ортга қайтди.

  • 42'

    Видеотакрорларни ўз кўзи билан кўрган ҳакам голни бекор қилди.

  • 41'

    Бош ҳакам ВАРдаги ёрдамчиларига мурожаат қилиб, ушбу вазиятда дарвозабонга нисбатан қоида бузилганлигини текширмоқда.

  • 39'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Штутгарт" дарҳол жавоб қайтарди!

    Нойернинг хатосидан кейин Филипп Форстер гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

  • 38'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Бавария" ҳисобни тенглаштирди.

    Тўпни қабул қилиб, марказга юрган Коман яқин бурчакни ишғол этди.

  • 36'

    Филипп Форстер ҳисобни ўзгартириши мумкин эди. Бироқ Нойер яхши ҳаракат қилди.

  • 34'

    Алаба стандарт вазиятдан кучли зарба берди. Тўп ҳимоячилардан ўтмади.

  • 31'

    Бурчак зарбасидан кейин "Бавария" жарима майдонида саросима юзага келди.

  • 28'

    Ҳисобда ортда бораётган меҳмонлар тинмай олдинга ўтяпти. Мезбонлар қарши ҳужумда фурсат пойламоқда.

  • 26'

    Эрнандеснинг жарима майдонига узатмаси бесамар кетди.

  • 24'

    Бенжамин Паварнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 20'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Штутгарт" ҳисобни очди!

    Вамангитуканинг узатмасидан кейин бўш қолган дарвоза қаршисида қолган Кулибали дарвозани ишғол этди.

  • 17'

    Павар марказга узатма амалга оширди. Мезбонлар уни узоқлаштирди.

  • 14'

    Команнинг узатмасидан кейин Гнабри тўпни қабул қилди. Лекин ҳимоячилар уни зарарсизлантира олди.

  • 11'

    Гонсало Кастронинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси хавфли, бироқ ноаниқ кетди.

  • 9'

    Левандовскига тиббий ёрдам керак.

  • 7'

    Горецканинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 4'

    Левандовскининг стандарт вазиятдан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 3'

    Ўйинни меҳмонлар ҳужум билан бошлади: жарима майдони яқинида Мавропанос рақибини йиқитди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида бошланади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!