Ads

"Манчестер Сити" клуби вингери Лерой Сане мавсумлар оралиғида "Бавария"га кўчиб ўтиши мумкин.

Мюнхенликлар президенти Ули Хёнесс журналистларнинг Санени сотиб олишни режалаштиряпсизларми деб йўллаган саволига қуйидагича жавоб берди: “Биз ушбу трансфер борасида иш олиб боряпмиз”.

Таъкидлаш керакки, “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола 23 ёшли германиялик футболчининг кетишига ўз розилигини билдирган. Шу боис “Бавария” фақатгина футболчининг трансфери борасида келишувга эришса бас.

Маълумот учун, Сане жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 47та ўйинда майдонга тушди ва 16та гол ҳамда 18та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфери эса 100 млн еврога баҳоланмоқда.