"Бавария" Сане учун қанча маблағ таклиф қилмоқчи?

  • 24 май, 2019, 19:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Манчестер Сити" вингери Лерой Саненинг трансфери масаласида расмий таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра немис гранди 23 ёшли германиялик футболчи учун “шаҳарликлар”га 79,5 млн евро тўлашга тайёр. Бироқ, ҳозирча ушбу таклиф АПЛ чемпионини қониқтирадими ёки йўқ ҳозирча номаълум. Боиси, “Сити” уни 100 млн еврога баҳолаётган эди.

Маълумот учун, Сане жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида 47та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16та гол ҳамда 18та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!