"Бавария" Санени қишки трансферлар даврида сотиб олиши мумкин

"Бавария" клуби президенти Ули Хёнесс "Манчестер Сити" вингери Лерой Санени қишки трансферлар даврида сотиб олишга яна бир бор уруниб кўрмоқчилигини билдирди.

“Кутиш ва унинг соғайиши қай даражада кетаётганини кўриш керак. Январда ёки февралда янги раҳбарият узоқ муддатли режа тузиб чиқади”, - дейди Хёнесс.

Эслатиб ўтамиз, немис гранди ортда қолган ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишни режалаштиришган эди. Аммо, у кутилмаганда жиддий жароҳат олгач, мюнхенликларнинг режалари ўзгариб кетди. У камида февралгача майдонга тушолмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!