"Бавария" Саненинг трансфери борасида "Сити"га расмий таклиф юборди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳамон “Манчестер Сити” вингери Лерой Санени сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди 23 ёшли германиялик футболчининг трансфери борасида “шаҳарликлар”га илк расмий таклифини юборди. Бироқ, ҳозирча таклиф қай кўринишда бўлгани ҳақида маълумотлар йўқ.

Томонлар ўртасидаги музокаралар келгуси ҳафтада давом эттирилиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Саненинг трансфери “Бавария”га 100 млн еврога тушиши ва агар футболчи мюнхенликлар сафига кўчиб ўтса, ҳафтасига 220 минг евро маош олиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Xasan Botirov
01/08/2019 11:44
Xa 100 mln yevroga 1 ta kamanda tuzib chiqsa boladiku