"Бавария" Саненинг трансферини пайшанба кунигача ҳал қилади

"Бавария" клуби "Манчестер Сити" футболчиси Лерой Саненинг трансфери устида ишламоқда.

Мюнхенликлар 23 ёшли футболчининг агенти билан келишувга эришиб бўлди.

Немис футболчи "Бавария"да йилига 18 млн евро маош олади. Германия клуби ушбу трансферни пайшанба кунигача ҳал қилишни истамоқда.

Инглизлар футболчининг трансферидан 150-160 млн евро фойда кўришмоқчи. "Бавария" Саненинг трансфери, маоши ва барчаси учун 200 млн евродан кўпроқ харажат қилиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Xasan Botirov
03/08/2019 21:43
Siti vapshe xuyet qilibtiku buncga summaga qancha uyinchi olsa bolardi