"Бавария" сенсацион тарзда Бундеслига аутсайдерига мағлуб бўлди

Бундеслига 12-туридан ўрин олган "Аугусбург" - "Бавария" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда майдон эгалари 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Баҳснинг 23-дақиқасида мезбонлар футболчиси Педерсен ҳисобни очган бўлса, 35-дақиқада Хан фарқни иккитага етказиб қўйди. Бироз ўтиб Левандовски ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. 

Ушбу мағлубиятдан сўнг мюнхенликлар ҳисобидаги очколар сони ўзгармай қолди, бироқ улар ҳамон Германия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Очколарини 12 тага етказиб олган "Аугусбург" 15-поғонага кўтарилишга муваффақ бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!