"Бавария" скаутлари Дибалани кузатиш учун Италияга боришади

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Пауло Дибала яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида "Бавария"га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра мюнхенликлар скаутлари аргентиналик футболчини кузатиш учун А Сериянинг навбатдаги туридан ўрин олган "Рома" - "Ювентус" учрашувига ташриф буюришади.  Тез орада эса немис гранди унинг трансфери масаласида “кекса синьора” билан расмий музокараларни бошлашни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Дибала учун шунингдек “Манчестер Юнайтед” ҳам кураш олиб бормоқда.

Маълумот учун, 25 ёшли Дибала жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 39та ўйинда майдонга тушди ва 10та гол ҳамда 6та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!