"Бавария" Толиссони сотиб юбормоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Корентин Толиссо жорий мавсум якунлангач жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда SportBild нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра немис гранди 25 ёшли футболчини сотиб, унинг трансферидан келадиган маблағга янги футболчилар сотиб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” Толиссони 2017 йил “Лион”дан 41,5 млн еврога сотиб олган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган. У бу мавсум Бундеслигада 10 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!