"Бавария" устози: Биз Бременда чемпион бўлмоқчимиз
Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик бугун “Вердер”га қарши бўлиб ўтадиган Бундеслиганинг 32-тур учрашувлари ҳақида тўхталиб ўтди.
“Биз чемпионатнинг сўнгги турларида қандай ўйин намойиш этган бўлса, Бременда ҳам худди шундай ўйнамоқчимиз. “Бавария” фақат 3 очко ҳақида ўйламоқда. Агар биз буни уддалай олсак, чемпион бўламиз ва бу икки карра ёқимли бўлади. Шогирдларим олдинга қўйилган мақсадга эришмоқчи. Ҳозир ҳаммаси ўз қўлимизда”, - дейди Флик.
Эслатиб ўтамиз, “Вердер” – “Бавария” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:30 да бошланади.
Фикрлар