"Бавария" устози: Бу футболчиларни жамоага келишини хоҳлардим, бироқ...

“Бавария” клуби бош мураббийи Юлиан Нагельсманн қайси футболчиларни ўз жамоасида кўришни орзу қилишини айтди.

“Килиан Мбаппе ҳар қандай жамоани кучайтира олади. Ҳар қандай мураббий уни жамоасига олиб келишни хоҳлайди, орзу қилади. Мен бу рўйхатга Френки де Йонгни ҳам қўшган бўлар эдим. Чунки уни жуда ҳам маҳоратли футболчи, деб ҳисоблайман. Бироқ ушбу икки футболчини таркибимизга қўшиб олиш учун молиявий имкониятларимиз етмайди”, - дейди германиялик мураббий.

Аввалроқ, Мбаппенинг мавсум якунида эркин агент сифатида “Реал”га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалди. Кейинроқ эса, унинг ПСЖда қолиши мумкинлиги маълум қилинди.

Де Йонгнинг “Барселона” билан амлдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!