"Бавария" устози Германия футболида "Йил одами" бўлди

Германиянинг машҳур Kicker нашри "Бавария" устози Ханси Фликни немис футболининг “Йил одами”, деб топди.

Айтиш керакки, Флик ўтган мавсум мюнхенликлар билан ютиш мумкин бўлган барча мусобақаларда ғалаба қозонди. Бундеслига, Германия кубоги ва Суперкубоги, Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубоги шулар жумласидандир.

“Бавария” февраль ойида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!