“Бавария” хафа бўлган Левандовскидан воз кечди

  • 13 May 18:36
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
CHERY AUTO

“Бавария” раҳбарияти жамоанинг сўнгги йиллардаги энг зўр тўпурари Роберт Левандовскини сотиб юборишга қарор қилди.

Tecno

Польшалик ҳужумчи клуб раҳбарияти унга етарли даражада эътибор қаратмаётгани ва янги битим тақдим этишга шошилмаётгани учун хафалигини билдириб, Мюнхендан кетмоқчилигини эълон қилганди.

Бундеслига чемпиони ҳам 33 ёшли ўйинчини қолишга кўндирмайдиган бўлди. Маълумотларга қараганда, “Бавария” Левандовскини ҳужумчи учун 35-40 миллион евро тикадиган жамоага қўйиб юборади.

Роберта харидорлар орасида “Барселона” ҳам бор. Левандовски бу мавсум барча турнирларда 45 маротаба майдонга тушиб, 49 та гол урди ва еттита ассист қайд этди.

Comments

You must be logged in to commet!