“Бавария” Хайнкеснинг ўрнига янги мураббий қидира бошлади
Ads

Германиянинг “Фрайбург” клуби бош мураббийи Кристиан Штрайх жамоасини ўзгартириши мумкин. 52 ёшли мутахассисга “Бавария” қизиқиш билдирмоқда.

Bild нашрида ёзилишича, мюнхенликлар бу борада “Фрайбург” билан алоқага чиққан. Штрайх Хайнкесдан сўнг жамоага таклиф этилиши айтилмоқда.

Қайд этиш жоиз, мазкур мутахассис 1995 йилдан буён “Фрайбург”да ишлайди. 2011 йилнинг декабр ойидан бери жамоа бош мураббийи бўлиб ишлаб келмоқда.