"Бавария" яна бир осиёлик ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда
"Бавария" клуби бош мураббийи Томас Тухель "Арсенал" ҳимоячиси Такэхиро Томиясуни кўрмоқчи.
"Bayern & Germany" нашри хабарига кўра, Германия чемпионининг япониялик футболчига бўлган қизиқиши жуда юқори. Мюнхен клуби раҳбарияти футболчини келаётган ёзда жамоада кўрмоқчи. Бироқ "Арсенал" япониялик футболчисини осонликча қўйиб юбормайди.
Томиясунинг "Арсенал" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган. "Transfermarkt" портали 25 ёшли осиёликни Такеҳирони 25 миллион еврога баҳоламоқда. Томиясу 2021 йилнинг августидан бери "канонирлар" сафида тўп сурмоқда.
Фикрлар