“Бавария” янги юлдуз топди

“Боруссия М” ярим ҳимоячиси Флориан Нойхаус фаолиятини “Бавария”да давом эттиришга рози бўлди.

Маълумотларга қараганда, 24 ёшли футболчи мюнхенликлар билан шахсий шартнома борасида бир тўхтамга келиб бўлган.

Ўзаро келишувга кўра, бу трансфер 2022 йилнинг ёзида амалга оширилади. Унгача истеъдодли утболчи мёнхенгладбахликлар шарафини ҳимоя қилишни давом эттиради.

Нойхаус трансфери учун Бундеслига чемпиони 40 миллион евро миқдорида маблағ тўлаши керак бўлади.

Нойхаус охирги мавсумда Бундеслигада 33 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилди ва бешта голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!