"Бавария" ярим ҳимоячисига АПЛнинг 3 гранди жиддий қизиқиш билдирмоқда

  • 26 декабрь, 2023, 13:29
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Германия терма жамоаси ва Мюнхеннинг "Бавария" клубининг ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих Англия Премер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар бермоқда.

Tecno

28 ёшли ярим ҳимоячига давогарлар рўйхатида учта клуб бор. "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль ва "Манчестер Сити" Киммих учун курашмоқчи. Киммих 2015 йилдан бери "Бавария" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Жорий мавсумда Киммих немис гранди сафида 20та ўйинда иштирок этиб, битта гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган ва унинг трансфер нархи 75 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!