"Бавария" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Канселудан ассист
Германия кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Майнц" - "Бавария" баҳси бўлиб ўтди. Унда мюнхенликлар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Голларга Шупо-Мотинг, Мусиала, Сане ҳамда Дэвис муаллифлик қилди. Шунингдек, жамоага янги келиб қўшилган Канселу мазкур беллашувда дебют қилди ва битта ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Шу тариқа, Нагельсманн шогирдлари Германия кубоги чорак финалига йўл олди.
Фикрлар