"Бавария" ёш ҳимоячи учун 20 миллион евро тўлайди

"Бавария" мудофаа чизиғини кучайтириш мақсадида "Хоффенхайм"нинг 21 ёшли ҳимоячиси Никлас Зюлени ўз таркибига қўшиб олиш учун қаттиқ бел боғлаган.
 
Мюнхенликлар бу футболчига Бундеслига учун йирик сумма 20 миллион евро тўлашга ҳам тайёр эканини билдирмоқда. Бу трансфер январь ойида амалга ошиши ва томонлар беш йилга шартнома тузиши кутилмоқда.
 
Бугунги кунда Никлас Зюлега Бундеслига етакчисидан ташқари "Челси", "Боруссия Д", "Милан" ва "Интер" ҳам оғиз солмоқда.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!