“Бавария” ёшларга ишонади

Бундеслигада чемпионликни ҳеч кимга бермай келаётган “Бавария” ёзги трансферлар вақтида оламшумул харидларни амалга оширмайди.

Бу ҳақда “Бавария” президенти Герберт Хайнер маълум қилди. Унинг айтишича, ёзда машҳур футболчилар олинмайди, асосий эътибор клубни келажагини таъминлай оладиган ёш истеъдод эгаларига қаратилади.

- Биз жамоани янги ўйинчилар билан тўлдирамиз, лекин катта трансферлар бўлмайди. Ҳозирги жамоамиз ёш ва анча кучли, катта салоҳияти бор. Мен бу борада хотиржамман. Яқин ўртада қимматбаҳо трансферларни амалга оширишга эҳтиёж борлигини кўрмаяпман.

Албатта, биз жамоа дунёда энг кучли бўлишини истаймиз. Лекин бунинг учун катта маблағ талаб қилинади. Коронавирус пандемияси клубларнинг бюджетига қаттиқ зарба бермоқда, - деди Герберт Хайнер.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар