"Бавария" ёзда ПСЖ футболчисини сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ПСЖ хавбеки Кристофер Нкункуни ўз сафида кўрмоқчи.

Sport.de нашри тарқатган хабарга қараганда немис гранди 21 ёшли футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишга уруниб кўради.

Қайд этиш лозимки, Нкунку учун шунингдек "Арсенал" ҳам кураш олиб бормоқда. Унинг трансфери эса 12 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Нкунку жорий мавсум ПСЖ сафида 27та ўйинда майдонга тушди ва 4та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!