“Бавария” юлдузи “Манчестер Сити”га ўтишга рози бўлди
“Бавария” клуби ва Германия терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Жамол Мусиала келаси ёзда “Манчестер Сити”га кўчиб ўтишга тайёр.
Real Tolmies Hairdoo нашрининг ёзишича, Мусиала Мюнхен клуби билан янги шартнома борасидаги барча музокараларни тўхтатган. Келаси ёзда ўйинчининг амалдаги битими якунланишига бир йил қолади.
Бу ҳолатда “Бавария” қимматбаҳо ўйинчини бепул қўлдан чиқармаслик учун уни сотиб юборишига тўғри келади.
Экспертлар мюнхенликлар суперфутболчи учун “шаҳарликлар” 100 миллион фунтдан кўпроқ бадал пули талаб қилишини таъкидламоқда.
Transfermarkt портали мутахассислари эса, моҳир ўйинчини 130 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар