“Бавария”да энг кўп маош оладиган футболчи номи ўзгарди
“Bild” нашри журналисти Кристиан Фальк "Бавария"нинг энг кўп маош олувчи футболчилари номини маълум қилди.
Роберт Левандовски "Барселона"га ўтганидан сўнг, Мюнхен клубида энг кўп маошни Садио Мане оладиган бўлди - йилига солиқлар билан қўшиб ҳисоблаганда 22 миллион евро.
Сенегалликлардан кейинги ўринларда Мануэль Нойер (21 миллион евро), Томас Мюллер (20,5 миллион евро), Лерой Сане ва Кингсли Коман (ҳар бири 20 миллион евро), Йозуа Киммих (19,5 миллион евро) ва Серж Гнабри (19 миллион евро) бормоқда. Янги келган Маттейс Де Лигт 2022/23 йилги мавсум учун солиқлар билан бирга 16 миллион евро олади.
Фикрлар