"Бавария"да кутилмаган муаммо пайдо бўлди

“Бавария”нинг тўрт нафар футболчиси коронавирусга чалинди. Булар дарвозабон Мануэль Нойер, ҳимоячи Омар Ричардс ва ярим ҳимоячилар Кингсли Коман ҳамда Корантин Толиссо.

Шунингдек, мураббийлар штаби азоси Дино Топпмеллерда ҳам инфекция аниқланган. Мюнхен клубининг барча номи тилга олинган вакиллари ўз уйларида изоляция қилинган.

Шунинг учун мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик дастлаб режалаштирилганидек 2 январдан эмас, 3 январдан бошланади. Футболчилар, мураббийлар ва ходимлар 3 январь куни эрталаб коронавирусга қарши тест топширади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!