"Бавария"да Нойерга ким ўринбосар бўлиши маълум бўлди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Шальке” дарвозабони Александр Нюбелни сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра мюнхенликлар 23 ёшли посбон билан 5 йиллик шартнома имзолашади. Таъкидлаш керакки, Нюбель “Бавария”га мавсум якунлангач, яъни, “Шальке” билан шартномаси тугагач эркин агент сифатида келиб қўшилади.

Маълумотларга қараганда Нюбель келажакда Мануэля Нойерга ўринбосар бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Александр Нюбель “Шальке”да 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида гельзенкирхенликлар сафида 41 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 52 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!