
"Бавария"да йилнинг энг яхши футболчиси аниқланди - Мюллер иккинчи, Кейн эса учликка кирди
Майкл Олисе "Бавария"нинг ўтган мавсумидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу унинг мюнхенликлар сафидаги илк мавсуми эди.
Франциялик вингер клубнинг йил футболчиси учун ўтказилган мухлислар овоз беришида 44,8% натижа қайд этди. У Томас Мюллер (18,7%) ва Харри Кейн (9,4%)ни ортда қолдирди.
Олисе Бундеслигада 34 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 15 та ассист билан иштирок этди. У мусобақанинг энг яхши ассистентига ҳам айланган эди.
Фикрлар