"Бавария"га "Ливерпул" ҳужумчиси керак

"Ливерпул" ҳужумчиси Роберто Фирмино "Бавария"нинг трансфер мақсадлари доирасига кирди, дея хабар бермоқда The Sun.

Нашрнинг айтишича, Mюнхен клуби "қизиллар" агар "РБ Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернерни қўлга киритса, Фирминони сотиши мумкинлигига ишонишмоқда.

28 ёшли ҳужумчи "Бавария"га 89 миллион еврога тушиши мумкин.

Ҳужумчи бу мавсумда, "Ливерпул" сафида 36 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол уришга ва 12 марта голли узатмани бажаришга улгурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!