"Бавария"га қарши ўйиндан олдидан ПСЖ мухлислари учун нохуш хабар
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жароҳати тафсилотлари маълум бўлди. Франциялик футболчи ушбу жароҳати туфайли чемпионатнинг "Монпелье"га (3:1) қарши ўйинини якунлай олмади.
L’Equipe нашри хабарига кўра, ҳужумчи чап оёғининг сон мушакларидан жароҳатланган. Одатда бундай шикастланишлардан тикланиш уч ҳафта давом этади.
Мбаппе олдинда турган “Тулуза” ва “Марсель” ва катта эҳтимол билан 12 февраль куни “Монако”га қарши чемпионат ўйинларини ўтказиб юборади. Килианнинг 14 февраль куни Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида "Бавария"га қарши ўйинда иштирок этиши ҳам даргумон.
Фикрлар