"Бавария"га универсал футболчи керак

"Атлетико" хавбеки Тома Лемар "Бавария"нинг қизиқишлар доирасига кирди.

Sport Bild нашри тарқатган хабарга кўра, мюнхенликлар устози Ханс-Дитер Флик жамоа таркибини янада кучайтирмоқчи. Лемар эса, турли позицияларда ўйнай оладиган универсал футболчилар қаторига киради. Бундан ташқари, “Бавария”дагилар таркибда франциялик футболчилар кўп бўлгани боис Томанинг жамоага тез мослашиб кетишига ишонмоқда.

“Бавария” Лемарни ижарага олишни режалаштирмоқда, аммо “Атлетико” уни тўлиқ сотмоқчи.

Тома Лемар ўтган мавсум “Атлетико” сафида жами 29 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!